Калом, Пайшанба, 19 Июнь 2025

Исо ҳеч қандай гуноҳ қилмаган, оғзидан бирон ёлғон сўз чиқмаган. У ҳақорат қилинганда ҳеч кимга ҳақорат билан жавоб қайтармади, фақат одилона ҳукм қиладиган Худога Ўзини топширди.

Инжил, 1 Бутрус 2:22-23

Борди–ю, Худо сингари нурда яшасак, биз биродарларимиз билан уйғунликда яшаймиз ва Худо Ўз Ўғли Исонинг қони орқали бизни ҳар қандай гуноҳдан поклайди.

Инжил, 1 Юҳанно 1:7